Ўзбекистон | 08:01 / 27.12.2024
5257
1 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 2-ўринни эгаллаб турибди

27 декабрда Тошкент ҳавонинг ифлосланиш даражаси бўйича дунёнинг йирик шаҳарлари орасида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Фото: Kun.uz

IQAir порталига кўра, соат 8:00 да Тошкент ҳавосида майда ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 249 мкг/м3 ни ташкил этган – бу “ўта зарарли” таснифдаги кўрсаткич ҳисобланади.

Рейтингда 1-ўринни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳри эгаллаган — ПМ2,5 дисперс зарраларининг концентрацияси 292 мкг/м3. Покистоннинг Лаҳори 3-поғонада — 237 мкг/м3. Хитойнинг Уҳан шаҳри тўртинчи ўринда — 220 мкг/м3

Рейтингдаги ўнталикдан, шунингдек, Сараево (Босния), Улан-Батор (Мўғулистон), Манама (Баҳрайн), Кобул (Афғонистон) Карачи (Покистон), Ханой (Вьетнам) ўрин эгаллаган. 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, ҳаво ифлосланиши кўрсаткичлари орасида саломатлик учун энг катта хавф туғдирадигани айнан ПМ2,5 дисперс зарраларидир.

Мавзуга оид