Қозоғистонда қаровсиз қолган вояга етмаган бола Ўзбекистонга қайтарилди
Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари вояга етмаган M.Б. юртга соғ-саломат қайтиши учун амалий ёрдам кўрсатишди.
M.Б.нинг ота-онаси 2024 йил 16 ноябр куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан Қирғизистонга ўтган. Бироқ улар Қозоғистонда бўлиш учун миграция қоидаларини бузганликлари сабабли мамлакатга қайта кира олмаган. Ушбу омил сабаб уларнинг Олмаотада қолган вояга етмаган ўғиллари қаровсиз қолган.
Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси M.Б.ни ота-онасига қайтариш учун барча зарур чораларни кўрди.
Жумладан, боланинг ота-онасига оид вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида миграция полицияси вакиллари билан алоқа ўрнатилди. Фуқаролар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатларини аниқлаш юзасидан суд қарорлари олинди.
Шундан сўнг, M.Б.ни ватанга қайтиши учун гувоҳнома расмийлаштирилди ва авиачипта харид қилинди.
Вояга етмаган ўзбекистонлик Бош консулхона ходимлари ҳамроҳлигида 20 декабр куни Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси самолётида Ўзбекистонга қайтарилди ва ота-онасига топширилди.
Мавзуга оид
20:25 / 05.01.2025
Қозоғистонда AZAL йўловчиларини қутқаришда иштирок этган 19 кишига давлат мукофотлари топширилди
17:13 / 05.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга олиб чиқувчи янги темирйўлни 2027 йилда ишга туширмоқчи
21:48 / 04.01.2025
Тўқаев давлат газетасига интервю бериб, Назарбоевни очиқ танқид қилди
19:24 / 03.01.2025