Traficom фин агентлиги Eagle S танкерини текширмоқчи
Traficom транспорт ва алоқа агентлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Estlink 2 электр узатиш линиясига шикаст етказганлиги сабабли қўлга олинган Eagle S танкерини текширмоқчи.
Финландиянинг Traficom транспорт ва алоқа агентлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Эстония ва Финландия ўртасидан ўтган Estlink 2 электр узатиш линиясига зарар етказилгани учун қўлга олинган Eagle S танкерини текширмоқчи, бу ҳақда Финландиянинг STT ахборот агентлиги 30 декабр, душанба куни хабар берди.
Унга кўра, Traficom кеманинг рўйхатга олиниши ва унинг халқаро ташиш қоидаларига мувофиқлигини кузатишни режалаштирмоқда.
Агар шубҳа туғилса, танкер қоидабузарликлар тузатилгунга қадар қўлга олиниши мумкин. Текширув полиция тергови рухсат бериши биланоқ амалга оширилади, дея аниқлик киритди dpa агентлиги.
Eagle S РФнинг «соядаги» флоти бир қисми бўлиши мумкин
ЕИ маълумотларига кўра, Eagle S Россиянинг «соядаги» флоти бир қисми бўлиши мумкин. Гап чет эл байроқлари остида юрган кемалар ҳақида кетмоқда, бу кемалардан Москва Россиянинг Украинага қарши уруши муносабати билан жорий қилинган нефт эмбаргосини четлаб ўтиш учун фойдаланади.
Танкер Ҳелсинки шарқига лангар ташлаган ва экипаж сўроқ қилинмоқда. Финландия ҳукумати қўпорувчилик эҳтимолини гумон қилмоқда.
Финландия полицияси ва қирғоқ хавфсизлиги тергов ишларини олиб бормоқда.
Eagle S Кук ороллари байроғи остида ҳаракатланади.
Фин кўрфазида кабелга зарар етказган лангар изи топилди
Финландиялик терговчилар Болтиқ денгизи тубида Эстония ва Финландия ўртасидаги Estlink 2 электр узатиш линияси шикастланган жойда «ўнлаб километр» из қолдирилганини аниқладилар, деб ёзади 29 декабр куни Reuters агентлиги.
«Ушбу изнинг узунлиги ўнлаб километрни ташкил этади», — дейди агентликка масъул терговчи Сами Пайлу. Шу билан бирга, Финландия тергов вакилининг таъкидлашича, лангарнинг ўзи ҳали топилмаган.
Аввалроқ ОАВда кабелга шикаст етказганликда гумон қилиниб, Финландия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган Eagle С танкери сурати чоп этилган эди. Улар танкер чап томонида лангарга эга эмаслигини кўрсатади, гарчи у худди шу кеманинг олдинги фотосуратларида мавжуд.
Мавзуга оид
12:11 / 03.01.2025
Fingrid фин оператори Eagle S нефт танкерини мусодара қилишни сўради
20:30 / 28.12.2024
Ҳелсинкида кузатувлар тарихидаги энг кучли зилзила содир бўлди
20:49 / 27.12.2024
НАТО Болтиқ денгизидаги ҳарбий иштирокини кучайтиради
12:36 / 27.12.2024