Ўзбекистон | 07:40 / 02.01.2025
2532
2 дақиқада ўқилади

Декабрда энг қиммат ва энг арзон палов қаерда тайёрлангани айтилди

Статистика агентлиги 2024 йилнинг декабр ойи учун “Палов индекси”ни эълон қилди.

Фото: Koolinar.ru

Ош марказларида энг қиммат палов Тошкент шаҳрида сотилган бўлиб, бир порцияси 34 744 сўм бўлган. Энг арзон ош эса Наманган вилоятида — бир порцияси 22 201 сўмдан сотилган.

Қолган ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган бир порция паловнинг ўртача нархлари қуйидагича:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 25 718 сўм;
  • Андижон вилояти – 31 184 сўм;
  • Бухоро вилояти – 33 717 сўм;
  • Жиззах вилояти – 28 762 сўм;
  • Қашқадарё вилояти – 30 688 сўм;
  • Навоий вилояти – 26 8759 сўм;
  • Самарқанд вилояти – 30 480 сўм;
  • Сурхондарё вилояти – 28 575 сўм;
  • Сирдарё вилояти – 25 741 сўм;
  • Тошкент вилояти – 27 300 сўм;
  • Фарғона вилояти – 26 602 сўм;
  • Хоразм вилояти – 30 939 сўм.

Нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради. Мазкур маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган.

Мавзуга оид