АҚШда темирйўл кўприги поезд ҳаракати вақтида қулаб тушди
Орегон штатидаги Мэри дарёси устидан ўтган кўприк поезд ўтаётганида қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида карбамид ортилган вагонлардан бири сувга тушиб кетган.
АҚШда Мэри дарё устидан ўтган кўприк юк поезди ўтаётган вақтда қулаб тушди. KPTV телеканалининг маълум қилишича, карбамид ортилган 19 та вагондан бири сувга қулаган.
Кўнгилсиз ҳодиса Орегон штатидаги Корваллис шаҳрида содир бўлган. Ҳеч ким жабрланмаган, бироқ полиция сувга вагондаги моддалар тарқалиши мумкинлиги сабаб аҳолини дарёга тушмасликка чақирган.
Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари кўприкнинг қулаш сабабини аниқлаш бўйича тергов ҳаракатларини олиб бормоқда.
Карбамид — кимёвий бирикма бўлиб, асосан азотли ўғит сифатида ишлатилади.
Октябр ойида Норвегияда йўловчи поезди релсдан чиқиб кетганди. Ҳодиса мамлакатнинг Хемнес муниципалитетида содир бўлган ва бир неча кишига жароҳат етган эди.
Декабрда эса Мурманск областида Кандалакша районидаги Княжая станцияси яқинида Мурманск — Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 11-сонли йўловчи поезди билан юк поезди тўқнашиб кетганди.
Мавзуга оид
00:39
AP: Байден администрацияси 9 январ куни Украинага ўзининг охирги ҳарбий ёрдам пакетини эълон қилади
20:35 / 07.01.2025
АҚШ Асад ағдарилганидан кейин Сурияга қарши санкцияларни юмшатди
20:17 / 07.01.2025
АҚШда ўлимга ҳукм қилинган икки маҳбус Байденнинг жазони енгиллаштириш борасидаги таклифини рад этди
17:53 / 07.01.2025