Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурманск областида икки поезд тўқнашиб кетди
Мурманск – Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган йўловчи поезди билан юк поезди тўқнашиб кетди, ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди, бир киши ҳалок бўлди, жабрланганлар бор.
Фото: Northwest Transport Prosecutor's/dpa/picture alliance
Мурманск областида Кандалакша районидаги Княжая станцияси яқинида Мурманск – Санкт-Петербург йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган 11-сонли йўловчи поезди билан юк поезди тўқнашиб кетди, деб хабар берди 18 декабр, чоршанба куни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Бахтсиз ҳодисадан сўнг аёл тез ёрдам машинасида вафот этди, деб хабар берди ТАСС агентлиги тезкор хизматларга таяниб. Вазирлик маълумотларига кўра, камида 14 киши жароҳатланган.
Касалхонага ётқизилган ўн кишидан етти нафарининг аҳволи ўртача оғир, камида саккизта вагон релсдан чиқиб кетган, деб ёзади ТАСС.
Агентлик Россия темирйўллари (РЖД)га таяниб, поезд ҳалокатидан сўнг бир киши вагон ичида қолиб кетганини хабар қилди. Ҳудудий офатлар тиббий марказининг вертолёти парвозга тайёрланмоқда, автобуслар йўловчиларни эвакуация қилиш учун жўнаб кетди.
Прокуратура терговни бошлади. Тергов қўмитаси томонидан темирйўл транспорти ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузганлик (Жиноят кодексининг 263-моддаси) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Йўловчи поезди 326 кишини олиб кетаётган бўлиши мумкинлиги айтилган.
Тез ёрдам машиналари жабрланганларни Кандалакша марказий район касалхонасига етказмоқда.
Россия темирйўллари маълумотларига кўра, йўловчи поездида 326 киши бўлган.
Мурманск областидаги участкада поездлар ҳаракати тўхтатилди, оқибатларини бартараф этиш учун Кандалакша ва Кем станцияларидан қайта тиклаш таркиблари жўнатилди, деб ёзади Россия агентликлари.
Мурманск области губернатори Андрей Чибиснинг айтишича, тезкор штаб тузилган, еттита тез ёрдам бригадаси ҳудудга жўнаб кетган, захирадагилар шакллантирилмоқда. Воқеа жойига Кандалакша райони раҳбари йўл олди, Чибиснинг ўзи ҳам Москвадаги хизмат сафарини тўхтатиб, вилоятга қайтмоқда. Фавқулодда ҳолат сабаблари аниқланмоқда.
Тавсия этамиз
Россиянинг миграция сиёсати: интеграция эмас, бегоналаштириш...
Жаҳон | 22:31 / 30.10.2025
Ноябрда қандай об-ҳаво кутилмоқда?
Ўзбекистон | 20:04 / 30.10.2025
Финландия президенти Тошкентга UzAirways'нинг одатий рейсида учиб келди
Ўзбекистон | 16:03 / 30.10.2025
Иситиш мавсуми қачон бошланади?
Жамият | 12:03 / 30.10.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон аҳолиси озиқ-овқатга даромадининг 1/3 қисмини сарфламоқда – таҳлил
Иқтисодиёт | 17:58
-
Ўзбекистонлик қаҳрамон: Сочидаги ёнғинда ҳайдовчи йигит она-боланинг ҳаётини қутқариб қолди
Жаҳон | 17:47
-
Очиқ бюджетда рекорд: “Менинг мактабим” лойиҳасига 112 мингта таклиф келиб тушди
Жамият | 17:20
-
Tashkent City Mall Embrass 2025 халқаро мукофотида "Йил кашфиёти" деб топилди
Ўзбекистон | 17:00
Мавзуга оид
07:29 / 23.10.2025
Хитойда дунёдаги энг тезкор поезд синовдан ўтказилмоқда
17:40 / 03.10.2025
Пенсионерлар учун поезд чипталарига 20 фоиз чегирма эълон қилинди
07:30 / 30.09.2025
Рейтинг: дунёдаги энг тезкор 10 та поезд
16:54 / 24.09.2025