Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техасда сув тошқини қурбонлари сони 78 кишига етди
Техасда топилган 78 нафар тошқин қурбонларидан 68 нафари Керр округига тўғри келади. 41 киши ҳамон бедарак йўқолган. Трамп Байден маъмуриятини табиий офатлар ёмон менежментида айблади.
Фото: REUTERS/Sergio Flores
7 июл, душанба куни эрталаб АҚШнинг Техас штатида тошқин оқибатида ҳалок бўлган 78 кишининг жасади топилди. Табиий офатдан энг кўп жабр кўрган Керр округи шерифи Ларри Лейтнинг сўзларига кўра, 6 июлгача биргина шу минтақада 68 қурбон, жумладан, 28 бола қайд этилган.
Техас губернатори Грег Абботнинг айтишича, 41 киши бедарак йўқолган. Расмийлар, шунингдек, Гуадалупе дарёси яқинида жойлашган Camp Mystic ёзги лагеридаги 10 қиз ва бир ёши катта инсонни қидиришни давом эттирмоқда. Табиий офат пайтида лагерда 750 га яқин одам бўлган. Уларнинг аксарияти муваффақиятли эвакуация қилинди. 6 июл куни юзлаб қутқарувчилар итлар ва 17 та вертолёт ёрдамида бедарак йўқолганларни қидиришни давом эттирди.
АҚШ президенти Доналд Трамп 6 июл куни журналистлар билан суҳбатда Техасда юз берган сув тошқинини ҳеч ким кутмаган «аср фалокати» деб атади. У фожиа кўламида ўзидан олдинги давлат раҳбари Жо Байден маъмуриятини айблади. Трампнинг сўзларига кўра, у офатлар оқибатларига қарши курашда ёмон иш қилган. Нега минтақадаги дам олувчилар сув тошқини хавфи ҳақида ўз вақтида огоҳлантирилмаган ва олдиндан эвакуация қилинмаган, деган саволга Трамп: «Бу бизнинг ташкилотимиз эмас эди», деб жавоб берди.
АҚШ Мустақиллик куни сув тошқинлари кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган, ёғингарчилик ҳар квадрат метрга 300 литрни ташкил этган, бу Керр округидаги ўртача йиллик ёғингарчиликнинг учдан бир қисмидир.
Мавзуга оид
18:58 / 29.07.2025
4 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
14:00 / 08.07.2025
Техасдаги сув тошқини қурбонлари сони 104 кишига етди
13:50 / 06.07.2025
Техасда кучли сув тошқини оқибатлари — фотосуратлар
17:44 / 05.07.2025