Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 09:31 / 02.02.2026
3496
1 дақиқада ўқилади
Мирзо Улуғбек туманида машина ёниши ҳолати қайд этилди
Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида автомобилда содир бўлган ёнғин ФВББ кучлари томонидан қисқа вақт ичида бартараф этилди.
Фото: ФВББ
Жорий йилнинг 31 январ куни соат 22:04 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Булоқсой кўчасида автомобил ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга мувофиқ, қутқарув техникаси воқеа жойига соат 22:07 да етиб борган ва ёнғин соат 22:14 да ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш