Жорий йилнинг 31 январ куни соат 22:04 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Булоқсой кўчасида автомобил ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Хабарга мувофиқ, қутқарув техникаси воқеа жойига соат 22:07 да етиб борган ва ёнғин соат 22:14 да ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида жароҳатланганлар йўқ.












