Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Солиқ қўмитасида комплаенс соҳасига масъул ўринбосар белгиланди
Солиқ қўмитасида комплаенс, коррупцияга қарши кураш ва ички назорат йўналишларини мувофиқлаштирувчи раҳбар лавозимига тайинлов амалга оширилди. Янги ўринбосар сифатида Абдулазиз Солиев иш бошлади.
Солиев Абдулазиз Соли ўғли Солиқ қўмитаси раисининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари этиб тайинланган. Ушбу йўналиш Солиқ қўмитаси тизимида қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш, коррупциявий хавф-хатарларни барвақт аниқлаш ва ички назорат механизмларини кучайтириш каби вазифаларни қамраб олади.
Тайинловга қадар Абдулазиз Солиев Ўзбекистон Ҳисоб палатаси тизимида фаолият юритган. Хусусан, у Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматларининг идоралараро масофавий назорат маркази раҳбари лавозимида ишлаб келган.
Солиқ қўмитаси раҳбариятидаги мазкур тайинлов соҳада очиқлик ва тизимли назоратни кучайтириш, хизмат фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда коррупциянинг олдини олишга қаратилган ишлар доирасида амалга оширилган.
Мавзуга оид
23:11 / 21.02.2026
Тошкентнинг 8 та туманидаги солиқ инспекцияларига янги бошлиқлар тайинланди
11:05 / 20.02.2026
Солиқ хизмати ходимларининг даромад ва харажатларини декларациялаш тизими ишлаб чиқилди
13:16 / 05.02.2026
Солиқ қўмитаси ҚҚСга автоматик ўтказиш тартибини тушунтирди
14:22 / 27.01.2026