Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона давлат университети фахрий профессори, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова ҳам сайловда овоз берди
Ниҳоят, халқимиз томонидан интиқиб кутилган, бутун жамоатчилик диққат-эътиборида бўлган Президентлик сайлови жараёнлари бугун эрта тонгдан ўзгача файз билан бошланди.
Айни ушбу қизғин жараён ҳозирда Олтиариқ тумани, Қапчуғай маҳалласи ҳудудидаги 730-сонли сайлов участкасида ҳам бўлиб ўтмоқда.
Сайлов дақиқалари яқинлашар экан, маҳалла нуронийлари бирин-кетин участкага кела бошладилар. Қувонарлиси, уларнинг орасида Олтиариқ туманидаги йирик фермер хўжалик раҳбари, Ўзбекистон Қаҳрамони, Фарғона давлат университети фахрий профессори Лола Муродова ҳам бор.
“Лола опа нияти пок, мақсади улуғ, фидойи аёлдир. Унинг сайловга биринчилардан бўлиб кириб келиши барчамизни тўлқинлантириб юборди”, дейди университет ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов.
Пахтачиликда неча йилдан бери ибрат бўлиб келаётган, ўзининг фидокорона меҳнати билан туман қишлоқ хўжалигини мамлакатга танитаётган Лола Муродова биринчилардан бўлиб овоз бериб, фуқаролик бурчини бажаришда ҳам ёшларга, маҳалладошларга ўрнак кўрсатди.
Фарғона давлат университети ахборот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
17:04 / 30.11.2025
Мухолифатчилар ҳибсга олиниши ва энергетика инқирози. Қирғизистонда навбатдан ташқари парламент сайловлари қандай шароитда ўтмоқда?
09:53 / 28.11.2025
Юридик университетда факултет деканлари сайлов асосида 2 йилга тайинланади
10:46 / 24.11.2025
Серб Республикасида сайловлар: сепаратистлар номзоди ғалаба қозонди
15:30 / 11.11.2025