Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Энди кадр танлашда яқинлари судланганига қаралмайди - Президент
Фото: ЎзА
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 июль кунги Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари билан видеоселектор йиғилишида бундан буён ёшлардан кадр танлашда унинг қариндошлари судланган-судланмаганига қаралмаслигини айтиб ўтди.
«20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни «отаси қамалган», «акаси қамалган» деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз», деган Шавкат Мирзиёев.
Шу кунгача қариндошлари судланган ёки қамалганлар ижтимоий фаолиятида турли тўсиқларга дуч келиши кузатилади. Бу тоифадаги ёшлар ўзи истаган олийгоҳга ўқишга киришда, ўзи истаган иш билан шуғулланишни истаганида дискриминацияга учрайди. Бу ҳолат жамиятдаги маиший муносабатларда ҳам акс этади - ота, ака-ука, амаки-тоғалар қилган қилмишларининг фарзандга (жигарга) таъсиридан ташқари, ўша хонадонга куёв (ёки келин) бўлмасидан ҳам олдин жавобгарликка тортилган қайнота-қайноғалар қариндошларининг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин. Баъзи ҳолларда юридик олийгоҳни битирганлар карьерамга таъсир қилади, деб судланган оилалар билан қуда ҳам бўлмай қўяётган эди.
Мавзуга оид
15:16 / 14.10.2025
Солиқлар вақтида тўланган маҳаллаларга «Ташаббусли бюджет»да қўшимча маблағ ажратилади
15:09 / 14.10.2025
Маҳалла ҳудудидаги айрим жарималарнинг 10 фоизи маҳалла бюджетига йўналтирилади
14:40 / 14.10.2025
33 та туманга 100 миллиард сўмдан ажратилади
18:54 / 08.09.2025