Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентга 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари олиб келинади
“Тошшаҳартрансхизмат” тизимидаги корхоналар ҳаракат таркиби 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари билан янгиланади
Фото: Тошшаҳартрансхизмат
Тошкент шаҳрида йўловчилар ташиш ҳажмлари ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда йўловчи транспорти тизимини янада ривожлантириш ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” корхоналари автобуслар паркини замонавий транспорт воситалари билан янгилаш мақсад қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2023 йилларда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш Дастури тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
2021-2023 йиллар мобайнида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ тизимидаги корхоналар ҳаракат таркибини 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналари билан янгилаш дастури тасдиқланади.
Транспорт вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Тошшаҳартрансхизмат”нинг 2021-2023 йиллар давомида ҳар йили 100 донадан, жами 300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилиниши мумкин.
300 дона катта сиғимли шаҳар электробуслари ва қувватлаш ускуналарини харид қилишни молиялаштириш манбайи этиб “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 7 йиллик муддатга, бир йиллик имтиёзли шартлар билан Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида, “Ўзсаноатқурилишбанк”нинг 0,5 фоиздан ортиқ бўлмаган маржаси қўшилган ҳолда ажратиладиган кредит маблағлари ҳисобланади.
Кредит маблағларини қоплаш, фоизлар, комиссиялар ва жалб қилинаётган кредитларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бошқа харажатларни тўлаш республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Молия вазирлигига “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан 300 дона катта сиғимли электробуслар ва қувватлаш ускуналари хариди учун кредит маблағлари ажратилишида маблағлар тақчиллиги юзага келганда, Молия вазирлиги Ғазначилигининг вақтинчалик бўш маблағларини ўрнатилган тартибда “Ўзсаноатқурилишбанк”га жойлаштирилиши ҳуқуқи берилади.
Мавзуга оид
21:37 / 13.12.2025
Андижонда 80та янги авлод электробуслари аҳолига хизмат кўрсатишни бошлади
11:54 / 03.12.2025
Жамоат транспортида йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга қарши рейдлар кучайтирилди
20:15 / 20.11.2025
«Тошшаҳартрансхизмат» АЖга янги раҳбар тайинланди
08:37 / 18.11.2025