Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саида Мирзиёева “Сеҳрландия” мултфилми ҳақида: “Бу – биринчи қадам”
Тошкентда “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилмининг премьераси бўлиб ўтди. Унда қатнашган Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева асарни болалар учун миллий контент яратишдаги биринчи қадам деб атади. “Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим”, деди у.
Фото: Саида Мирзиёеванинг Telegram-канали
Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева “Сеҳрландия: қаҳрамонлик миссияси” мултфилми премерасида иштирок этди.
Унинг сўзларига кўра, премьерада 2000 нафар бола қатнашган.
“Уларнинг кўзларидаги қувонч, ҳайрат ва самимий кулгини кўриб, кўнглим тўлиб кетди. Болалар мултфилмни шунчаки томоша қилишмади, гўё ичига кириб кетишди, қаҳрамонлар билан бирга яшашди, хурсанд бўлишди, хавотир олишди.
Болани алдаб бўлмайди. Улар ёлғонни ҳам, ҳақиқатни ҳам дарров ҳис қилади. Агар бола экрандан кўз узмай ўтирган бўлса – демак, ижодкор ўз ишини чин дилдан қилган. Шу маънода, бу мултфилм болаларнинг қалбидан жой олганини ўз кўзим билан кўрдим”, – дея ёзди Мирзиёева Telegram-саҳифасида.

“Сеҳрландия” – Ўзбекистон тарихида илк бор 3D форматда ишланган тўлиқ метражли анимацион филм. Саида Мирзиёева филмни миллий контент яратиш йўлидаги биринчи қадам деб атади.
“Она сифатида айтаман: болаларимиз ўз тилида, ўз руҳиятига яқин, замонавий мултфилмларни кўриб улғайиши жуда муҳим. Шу сабаб Жаҳонгир Аҳмедов ва бутун ижодий жамоага чин юракдан миннатдорлик билдираман. Бўшашманглар, олдинда янада катта ютуқлар, янада чиройли орзулар бор. Омад сизга ёр бўлсин!” – дея тилак билдирди Администрация раҳбари.



Мавзуга оид
15:29 / 27.12.2025
Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўлаш тартиби янгиланди
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
14:27 / 23.12.2025