Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Украинанинг Қрим бўйича резолюциясига қарши овоз берди
Фото: Twitter / @UKRinUN
Ўзбекистон БМТ Бош ассамблеяси йиғилишида Украинанинг Қрим ҳарбийлашуви бўйича резолюциясига қарши овоз берди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, БМТ Бош ассамблеясининг 66 мамлакати резолюцияни қўллаб-қувватлади, 72таси бетараф қолди.
Ўзбекистондан ташқари, Арманистон, Беларусь, Боливия, Бурунди, Камбожа, Куба, Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР), Эрон, Лаос, Мьянма, Никарагуа, Россия Федерацияси, Сербия, Жанубий Судан, Судан, Сурия, Венесуэла ва Зимбабве ҳам қарши овоз берди.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ Қримнинг ҳарбийлашуви бўйича Украина резолюциясини қабул қилгани хабар берилганди.
Резолюцияда айтилишича, Россия армиясининг Қримдаги иштироки «Украина миллий суверенитети, сиёсий мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги»га зид келади.
Шунингдек, Бош ассамблея ҳужжатда Азов ва Қора денгизларда Россия ҳарбий иштирокининг «ортиб бораётгани» ҳамда Азов денгизида хорижий кемалар ўтишига чекловлар ўрнатилганини қоралади.
Мавзуга оид
16:14
Украина Россиянинг «Капустин Яр» полигонига зарба йўллаганини маълум қилди
15:06
Абу-Дабида АҚШ иштирокида Украина ва Россия музокараларининг иккинчи куни бошланди
13:03
Литва ХЖСдан Украина энергетикасига РФ зарбалари бўйича тергов ўтказишни сўрамоқда
11:46