Жаҳон | 19:40 / 21.06.2018
14991
1 дақиқада ўқилади

Боксчи ва кикбоксчи 50 ёшли ўткинчини дўппослади

Филиппинлик профессионал боксчи Жей Солмиано кикбоксчи Себастьян Йип билан биргаликда Гонконгда яшовчи 50 ёшли Рикка Лицони дўппослади.

Ҳодиса Гонконгда юз берган.

«У боксчи, менинг юзимни боксчилар қопига ўхшатиб қўйди. Мен адолат истайман», - дея маълум қилди жабрланувчи HK Coconuts маҳаллий нашрига.

Лицонинг сўзларига кўра, муштлашув у укаси билан тунги клубдан кетганидан сўнг содир бўлган. Улар аёлни калтакламоқчи бўлган эркакни тўхтатишга ҳаракат қилишди. Эркак Солмианонинг дўсти Йип бўлиб чиққан.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид