Спорт | 17:20 / 28.08.2018
7356
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Муҳсин Ҳисомиддинов финалга чиқди, у Тўраевни енгган эронлик билан курашади

Ўзбекистон кураш жамоасининг +90 кг вазн тоифасидаги вакили Муҳсин Ҳисомиддинов ярим финалда афғонистонлик Мансур Сарвари устидан ишончли ғалабага эришди - 10:0.

Шу вазн тоифасидаги яна бир ўзбекистонлик курашчи Нурбек Тўраев эса ярим финалда Жафар Паҳлавонийжагарҳ билан беллашди. Курашда якуний натижа 10:10 кўринишини олди, аммо ҳакамлар фаоллик эвазига ғалабани эронлик спортчига беришди.

Энди финалда Муҳсин Ҳисомиддинов эронлик курашчи билан олтин медал учун беллашади.

Ярим финалгача етиб келган Нурбек Тўраевга эса бронза медали топширилади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид