Сардоба фалокати оқибатлари: Қозоғистонда 22 минг киши эвакуация қилинди
Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Туркистон областида 22 минг киши эвакуация қилингани ҳақида маълум қилди.
«Ўзбекистондаги Сардоба сув омборида тўғон бузилиб, сув тошиб чиқиши натижасида Туркистон областининг 10 овулини сув босди. 22 мингдан ортиқ аҳоли эвакуцация қилинди. Уларга кўмак кўрсатилмоқда. Ўзбекистон ҳукумати билан музокаралар ўтказилмоқда», дея ёзилади Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг твиттердаги саҳифасида.
Өзбекстан аумағындағы Сардоба су қоймасы бөгетінің бұзылуы салдарынан Түркістан облысының 10 ауылын су басты. 22 мыңнан астам тұрғын эвакуацияланды. Оларға көмек көрсетіліп жатыр. Өзбекстан Үкіметімен келіссөздер жүргізілуде.
— Qasym-Jomart Toqayev (@TokayevKZ) May 3, 2020
2 май куни Сардоба сув омборидан сув чиқиши сабабли Қозоғистондаги тўртта қишлоқ аҳолиси эвакуация қилинганди. Кейинроқ Қозоғистоннинг Махтарал туманидаги яна бир аҳоли яшаш пункти Оргебас сув остида қолгани, 1451 киши истиқомат қиладиган қишлоқ тўлиқ эвакуация қилингани, эвакуация жараёнида ҳеч ким жароҳат олмагани маълум қилинганди.
Аввалроқ, Қозоғистон президенти ўз твиттерида Туркистон областининг Женгис ва Жанга Турмис қишлоқларида Сардоба сув бомборида тўғон ўпирилиши натижасида кучли сув тошқини келиб чиққанини маълум қилган эди.
Мавзуга оид
20:04 / 21.12.2024
Ғойиб бўлган машиналар иши: асосий фигурант Абдулла Абдурасуловнинг шериклари қамалди, унинг ўзини терговчи қўйиб юборган
15:00 / 18.12.2024
Россия Қозоғистондаги уран қўшма корхоналаридаги улушини Хитойга сотади
16:30 / 13.12.2024
Қозоғистонда Нурсултон Назарбоев ҳаётига оид маълумотлар махфийлаштирилади
21:59 / 11.12.2024