Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади!” Уч ёшли бемор Муҳаммадзиё Ҳиндистонга жўнаб кетди
Фото: KUN.UZ
KUN.UZ нашри Андижон вилояти, Избоскан тумани, Тўрткўл қишлоғида яшовчи оиланинг уч ёшли мурғак фарзанди - Муҳаммадзиё Обиджоновнинг Ҳиндистонга бориб, жарроҳлик операциясини ўтказиши учун бундан ўн кун аввал яхши ниятлар билан хайрия акциясини бошлаган эди.
Хайриятки, жажжи болажоннинг муаммоси бағри кенг, саховатли ўқувчиларимизни бефарқ қолдирмади. Жуда кўплаб инсонлар савоб умидида Муҳаммадзиёнинг ҳинд юртида даволаниши учун баҳоли қудрат ёрдам бердилар.
Куни кеча Муҳаммадзиё онаси Гўзалхон билан Тошкент халқаро аэропортидан Ҳиндистон сари учиб кетди.
Сайтимиз вакиллари сафарга отланган юртдошимизни кузатишга чиқди. “KUN.UZ сайти орқали мақола эълон қилингач, яхши инсонлар маблағ жўнатиш билан биргаликда телефон орқали Муҳаммадзиёнинг соғлигини сўраб, кўнглимизни кўтаргани ҳам далда бўляпти. Бизга яхшилик қилган инсонлар ҳеч қачон ғам кўрмасин. Қўлни дуога очиб, яхши ниятлар билан фарзандимизни кузатиб қоляпмиз”, - дейди унинг бобоси Обиджон ака.

Муҳаммадзиёни Ҳиндистонда мураккаб жарроҳлик амалиёти кутиб турибди. Жажжи болажонга ўзга юртдан эсон-омон, соғлик-саломатликда қайтишини тилаб, Муҳаммадзиёга яқиндан кўмак берган барча ўқувчиларимизга, унинг яқинлари ва сайтимиз аъзолари номидан чуқур миннатдорчилик билдириб қоламиз.
Барчамизни тилагимиз бир: “Насиб қилса, ҳаммаси яхши бўлади. Болажонимиз соғайиб қайтсин”.![]()
Хайрия акциясида қатнашган барча Азизлардан Аллоҳ рози бўлсин. Муҳаммадзиёга очилган хайрия акцияси ўз якунига етди.
Мавзуга оид
10:36 / 25.08.2025
Ҳомийлик хайрияларини йиғиш тартиби белгиланди
20:18 / 08.05.2025
Билл Гейтс 20 йил ичида деярли барча бойлигини хайрияга йўналтиришига ваъда берди
15:18 / 06.03.2025
“Эзгу Амал” жамғармаси янгиланган низомини эълон қилди
15:30 / 03.02.2025