Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бангладеш ва Ўзбекистон ўзаро авиақатновларни тиклайди
Икки давлат ўртасида 1993-2005 йилларда тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган.
Фото: Getty Images
Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар тикланиши мумкин. Бу ҳақда Бангладеш Вазирлар Маҳкамаси котиби Маҳбуб Ҳусайн хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, бош вазир Шайх Хасина раҳбарлигидаги Вазирлар Маҳкамаси икки томонлама келишув лойиҳасини тасдиқлаган.
«Тўғридан-тўғри рейсларнинг қайта йўлга қўйилиши Ўзбекистон ва Бангладеш каби тарих ва маданиятга бой мамлакатларда туризм ривожига янги босқич бахш этади», деди у.
Қайд қилинишича, Бангладеш ва Ўзбекистон ўртасида 1993-2005 йилларда тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилган.
Мавзуга оид
20:41 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида авиақатновлар кўпайтирилади
13:18 / 01.12.2025
Ўзбекистон Бангладеш компаниялари учун транзит ва ишлаб чиқариш ҳаби бўлиши мумкин
09:43 / 27.11.2025
Бангладешда Ўзбекистоннинг янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
16:11 / 17.11.2025