Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Раҳбарият ҳайфсан жазосини қандай ҳолатларда қўллайди?
САВОЛ: Ишга бир кун сабабсиз келмаса раҳбарият ҳайфсан беришга ҳаққи борми? Биринчи маротаба бўлса огоҳлантириш керак эмасми?
ЖАВОБ: Меҳнат кодексининг 181-моддасига асосан ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чоралари сифатида ҳайфсан қўллашга ҳақли:
Меҳнат кодексининг 182-моддасига асосан Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Ходимнинг тушунтириш хати беришдан бош тортиши унинг илгари содир қилган ножўя хатти-ҳаракати учун жазо қўллашга тўсиқ бўла олмайди.
Интизомий жазони қўлланишда содир этилган ножўя хатти-ҳаракатнинг қай даражада оғир эканлиги, шу хатти-ҳаракат содир этилган вазият, ходимнинг олдинги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олинади.
Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.
Саволга ҳуқуқшунос Нафиса Усмонова жавоб берди.
Эслатма: «Юридик хизмат минбари»да саволларга берилаётган жавоблар тавсиявий характерга эга.
Мавзуга оид
19:08 / 16.12.2024
Самарқандда ўқувчига қўл кўтарган директор ўринбосарига ҳайфсан берилди
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
17:02 / 14.09.2024
Мактаб ўқувчилари орқали фуқароларга эслатма-хат йўллаган солиқчиларга ҳайфсан берилди
22:09 / 23.11.2023