Технология | 09:41 / 28.10.2017
4607
1 дақиқада ўқилади

Facebook реклама жойлаштириш қоидаларини ўзгартиради

Facebook ижтимоий тармоғи ўзида реклама жойлаштиришнинг, жумладан сиёсий рекламалар эълон қилишнинг янги қоидаларини жорий қилади. Бу ҳақда ижтимоий тармоқ асосичиси Марк Цукерберг ўз саҳифасида эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, келаси йили ижтимоий тармоқда қайси саҳифа қандай рекламани илгари сураётганини аниқлаш имкони пайдо бўлади. Фойдаланувчилар, шунингдек, реклама берувчи кампания учун қанча тўлагани ва реклама эълонлари кимларга қаратилганини кўра олади. 

«Сиёсат оламидаги реклама берувчилар шахсиятларини тасдиқлаш бўйича кўпроқ маълумотлар тақдим этиши лозим бўлади. Шундан сўнг биз рекламага сиёсий эканини англатувчи тамға қўямиз. Улар эса молиявий манба кимлигини ошкор қилиши талаб этилади», — деб ёзган Цукерберг.

Бундан ташқари, Facebook мустақил равишда сиёсий рекламани топа оладиган бўлади. 

Тайёрлаган:  Толиб Раҳматов

Мавзуга оид