Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 10 ёшли ўғлини қўшни бола билан уриштирган фуқаро юзасидан маълумот берилди
Ижтимоий тармоқларда «Ота ўз фарзандини бошқа бола билан уриштириб, у болани калтаклади» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Фото: Болалар омбудсмани
Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 21 март куни Учтепа туманида 2014 йилда туғилган Т.М. қўшниси 2014 йилда туғилган Х.К. билан ўзаро келишмовчилик натижасида уришиб турган вақтида Т.М.нинг отаси Э.М. уларни ўзаро жанжалини кузатиб, болаларни ажратиш ўрнига аксинча, ўғли Т.М.га қўшниси Х.К.ни уришига имкон яратган ва ўзи ҳам уришга кўмаклашиб, болалар бир-бирини калтаклашига шароит яратган ва жанжални давом эттиришга ўғлини мажбур қилган.
Аниқланишича, вояга етмаган Т.М. ва Х.К. ўзаро жанжал натижасида бирон бир тан жароҳати олмаган ва тиббий муолажа олиш учун тиббий муассасага мурожаат этиш зарурати бўлмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув олиб борилиб, боланинг отаси Э.М.нинг бундай ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан жавобгарликка тортиш масаласи ўрганилмоқда.
Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилиши айтилган.
Мавзуга оид
22:08 / 20.09.2025
Тошкентда ёш қизларга уятсиз ҳаракатлар қилган эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди
00:28 / 12.09.2025
Криптовалюта орқали 170 минг доллар пулини ўзгаларга ўтказиб юборган фуқаро омбудсманга мурожаат қилди
11:22 / 27.08.2025
Тошкент вилоятидаги бир қатор вақтинча сақлаш ҳибсхоналари фаолияти тугатилди
21:20 / 06.08.2025