Ўзбекистон | 16:29 / 02.04.2024
19695
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда ичимлик сувни режали ўчириш жадвали эълон қилинди

Пойтахтда 15 апрел-20 май кунлари давомида режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик сув навбатма-навбат вақтинча ўчирилади.

«Тошкент шаҳар сув таъминоти» пойтахтда совуқ сув жадвал бўйича вақтинча ўчирилишини эълон қилди.

Маълум қилинишича, 2024 йил баҳор-ёз мавсумига тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади. Шу муносабат билан ичимлик суви босими пасайтирилади ёки вақтинча тўхтатилади.

Туманларда сувни ўчириш 15 апрелдан бошланиб, 20 майга қадар давом этади. Муайян бир ҳудудда сув қарийб икки кун давомида бўлмайди.

Қуйида ҳаволаларда ичимлик суви тўхтатиладиган манзиллар ва ўчиш вақти келтирилади:

Рўйхатга киритилмаган Бектемир туманида режали ўчириш бўлмайди. Сувсиз қолган ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид