Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб этилади
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швеция Қироллигининг йирик иш берувчи компанияси раҳбарияти ўртасида икки томонлама режаларни ифодаловчи ҳамкорлик келишуви имзоланди.
Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги
Ўзбекистон фуқаролари Швецияга ишга жалб этилади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швеция Қироллигининг йирик иш берувчи компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув ташкил этилган.
Учрашувда дастлаб иш берувчи компания фаолияти, мазкур давлатда ишлаб чиқариш, энергетика ва сервис соҳаларида мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда Ўзбекистонда меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича мавжуд тизим, агентлик фаолияти, миграция географиясини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан маълумот алмашилган.
Тадбир якунида келгусидаги икки томонлама режаларни ифодаловчи ҳамкорлик келишуви имзоланган.
Олдинроқ ўзбекистонлик муҳандислар Японияда ишга жойлаштирилиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
12:26 / 05.02.2026