Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорватия президенти Гаага трибуналида айбланган икки генерални мукофотлади
Фото: Сергей Гунеев / РИА Новости
Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович 1995 йил августда хорват қуролли кучларининг “Бўрон” операциясига бошчилик қилган генераллар Анте Готовин ва Младена Маркачларни мукофотлади. Бу ҳақда президент девони хабар берди.
Халқаро суд вакиллари илгари Готовинни "биринчи рақамли хорват ҳарбий жиноятчиси" деб аташганди. 2008 йил 11 мартда Гаагадаги Халқаро жиноий трибуналда серб фуқароларига қарши ҳарбий жиноятларда айбланган генерал ва унинг икки ёрдамчиси устидан суд жараёни бошланганди. 2011 йил 15 апрелда собиқ Югославия бўйича халқаро трибунал Готовинни 24 йилга озодликдан маҳрум қилишга ҳукм чиқарганди.
Аммо 2012 йил 16 ноябрда халқаро трибунал апелляцион палатаси генерални оқлаганди. Хорватияда генерални қаҳрамонлардек кутиб олишди, мамлакат президенти Колинда Грабар-Китарович эса уни миллий хавфсизлик кенгаши таркибига киритди.
Генерал Младен Маркач ҳам сербларга қарши жиноятларда айбланиб 18 йилга қамалганди. 2012 йил кузида у ҳам оқланган ва Хорватияга қайтганди.
Мавзуга оид
15:30 / 20.06.2019
Ўзбекистон делегацияси Гаага конференциясининг дипломатик йиғилишида иштирок этмоқда
22:15 / 15.01.2019
Гаага суди Кот д'Ивуарнинг собиқ президентини оқлади
22:05 / 30.07.2018
Хорватия президенти жаҳон чемпионати финалидаги зонт ҳақида гапириб берди
00:13 / 05.07.2018