Ўзбекистон | 11:12 / 09.08.2023
52212
2 дақиқада ўқилади

Учта вилоятга янги прокурорлар тайинланди

Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятларида янги прокурорлар иш бошлади. Андижон вилояти прокурори аввалроқ Тошкент вилоятига прокурор бўлиб келганди, Самарқанд вилояти прокурори бош прокурорга ўринбосар бўлиб ўтмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори буйруғига асосан учта вилоятга янги прокурорлар тайинланди.

Адлия катта маслаҳатчиси Умирбек Муҳаммадович Мадраҳимов Наманган вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Умирбек Мадраҳимов

У.Мадраҳимовтайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • Наманган вилоятига 2022 йил февралидан буён Бектош Сойипов прокурор қилганди. У март ойида Қашқадарё вилоятига прокурор бўлиб ўтганди.

Адлия катта маслаҳатчиси Маруфхон Мақсудович Хўжаев Андижон вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Маруфхон Хўжаев

М.Хўжаев тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

  • 2022 йил январидан Андижон вилояти прокурори лавозимида ишлаб келган Сирожиддин Эшқувватов август ойи бошида Тошкент вилояти прокурори лавозимига ўтказилганди.

Шунингдек, адлия катта маслаҳатчиси Муродқосим Ҳамзаевич Эшназаров Самарқанд вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

Муродқосим Эшназаров

М.Эшназаров тайинловга қадар Бош прокуратурада бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаган.

  • Самарқанд вилоятига 2022 йил февралидан буён Жаҳонгир Ҳотамов прокурорлик қилаётганди. У бош прокурорга ўринбосарликка ўтмоқда.

Мавзуга оид