Ўзбекистон | 16:24 / 11.12.2020
3429
1 дақиқада ўқилади

Фанлар академияси институти олимлари томонидан мобил гибрид қуёш-ёнилғи электр станцияси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Фанлар академияси Қуёш энергияси халқаро институти олимлари томонидан мобил гибрид қуёш-ёнилғи электр станцияси яратилди.

Фото: Фанлар академияси

Фанлар академияси хабарига кўра, мобил гибрид қуёш-ёнилғи электр станцияси олис аҳоли пунктлари ва фермер хўжаликларида автоном электр энергияси ва сув таъминоти, чорва молларини суғориш ва томчилаб суғориш тизимларида ишлатилиши мумкин. 

Қурилма енгил автомашинага тиркама орқали улаб ҳаракатлантирилади. У қуёш энергияси ва бензин ёнилғиси билан ишлайди, электр узатиш линиялари тортишга эҳтиёж бўлмайди.

Мобил гибрид қуёш-ёнилғи электр станцияси иш жараёнида мобил илова ва интернетга уланган сим карта орқали масофадан туриб бошқарилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид