Ўзбекистон | 08:30 / 04.07.2025
5772
1 дақиқада ўқилади

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг мансабдор ходими тезкор тадбирда қўлга олинди

Ҳокимликда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи шахс фуқарога ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган. У бунинг учун 18 500 доллар талаб қилиб, шундан 9 500 доллар олганда ушланган.

Оҳангарон шаҳар ҳокимлигининг бўлим бошлиғи қўлга олинди.

Маълум қилинишича, ушбу мансабдор шахс хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда 1958 йилда туғилган фуқаронинг ишончига кириб, ҳозирда ҳокимият балансига ўтказилиши режалаштирилаётган 3 хонали хонадонни суд тизимидаги танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

У уйнинг нархини 15 000 долларга келишиб ҳамда суд органларидаги танишлари учун 3 500 доллар беришини айтиб, жами 18 500 доллар талаб қилган. Келишилган пулнинг 9 500 долларини олдиндан олган вақтида ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда ҳокимият вакилига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид