Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шварценеггернинг даъвосидан сўнг унга қиёфадош робот йўқ қилинадиган бўлди
Аввалроқ TMZ портали Арнольд Шварценеггер Россиядаги хизматчи роботлар ишлаб чиқарувчи Promobot компаниясидан 10 миллион доллар талаб қилаётгани ҳақида хабар берганди.
Фото: Las Vegas Review-Journal
Promobot компанияси ташқи кўриниши актёр Арнольд Шварценеггерга ўхшайдиган роботини йўқ қилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
"Одамга ўхшаш мазкур робот энагани йўқ қилиш режалаштирилган. У ҳозир АҚШнинг Нью-Йорк шаҳридаги Toy Fair кўргазмасида намойиш этилмоқда. Биз унинг Арнольд Шварценеггер эканлигини айтмаганмиз, унинг исмини тилга олмаганмиз, ўз маҳсулотимизни сотиш учун унинг ташқи кўринишидан фойдаланмаганмиз, роботни йўқ қиламиз", — дейилади компания томонидан.
Аввалроқ TMZ портали Арнольд Шварценеггер Россиядаги хизматчи роботлар ишлаб чиқарувчи Promobot компаниясидан 10 миллион доллар талаб қилаётгани ҳақида хабар берганди. Даъвода айтилишича, компания ўз маҳсулотларида актёрнинг қиёфасидан унинг рухсатисиз фойдаланган.
Компания аввалроқ робот энага мустақил равишда болаларга қараб туришини маълум қилганди. У кўз, лаб, қошларини қимирлата олади, гаплашади. Унга исталган инсоннинг кўринишини бериш, ҳаттоки ота-онанинг нусхасига айлантириш мумкин.
Мавзуга оид
00:48 / 11.01.2026
Хитой компанияси одамсимон роботлар сотиш бўйича дунёда етакчи бўлди
07:59 / 22.12.2025
Star Wars’га ўхшаш Phantom: АҚШдаги янги ҳарбий ҳуманоид лойиҳа
14:29 / 02.12.2025
Япония Наманганда робот-ассистент хирургиясини жорий этади
22:02 / 16.11.2025