Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туман ва шаҳар маъмурий судлари тугатилади
Туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилади. Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.
Президент томонидан “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармон имзолангани ҳақида хабар берилган эди.
Ушбу фармонга мувофиқ, илғор хорижий тажриба ва халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда республикада самарали маъмурий одил судлов тизимини яратиш кўзда тутилган.
Жумладан, 2021 йил 1 январдан бошлаб маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати жиноят ишлари бўйича судларга ўтказилади.
Туман (шаҳар) маъмурий судлари тугатилиб, уларнинг негизида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади.
199 та туман (шаҳар) маъмурий судлари мақбуллаштирилиб, вилоят марказларида 14 та туманлараро маъмурий судлар ташкил этилади.
Мавзуга оид
14:04
Суд қарорлари ижросини тўхтатиш тартиби қатъийлаштирилиши мумкин
21:19 / 13.02.2026
Li 9 ва BYD тўқнашуви: Тошкент судлари яна шов-шувли иш марказида
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
21:06 / 29.01.2026