Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“ИҲТ доирасидаги ҳамкорлик Ўзбекистоннинг манфаатларига тўла жавоб беради” — Баҳодир Абдуллаев
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити Марказий Осиёнинг 5 давлати ва Туркия, Озарбайжон, Покистон ҳамда Эрон раҳбарларини Тошкентда йиғмоқда. Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаевга кўра, ИҲТ Ўзбекистоннинг савдо, транспорт-логистикаси, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишидаги манфаатларига тўла жавоб беради.
8 ноябр куни Тошкентда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 16-саммити арафасида ташкилотга аъзо давлатлар ишбилармон доираларининг бизнес-учрашуви ўтказилди.
Унда ИҲТ аъзо-давлатлари Савдо-саноат палаталари, вазирликлар, соҳа муассасалари, банклар ва хусусий компаниялар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирок этди. Шунингдек, Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон, Туркия давлатларидан 300 зиёд делегат ва Ўзбескитондан 300 дан ортиқ вакиллар қатнашди.
Бизнес-форумни ўтказишдан мақсад – ИҲТ мамлакатлари билан иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, Ўзбекистон ва ташкилотнинг аъзо-давлатлари тадбиркорлари ўртасида янги алоқалар ўрнатишдан иборат.
Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси Баҳодир Абдуллаев журналистларга берган интервюсида бизнес-учрашув Ўзбекистоннинг ташббуси билан амалга оширилаётганини таъкидлади.
“Тадбирнинг очилиш қисми бўлиб ўтгандан кейин бизнесменларнинг B2B учрашувлари амалга оширилади ва бу учрашувлар жараёнида экспорт, инвестиция йўналишларида ҳужжатлар имзоланиши кутиляпти.
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Ўзбекистоннинг яқин қўшнилари ва асосий иқтисодий ҳамкорлари аъзо. Бу ўз-ўзидан Ўзбекистонни ҳар томонлама, савдо, транспорт-логистикаси, атроф-муҳит муҳофазаси йўналишида манфаатларига тўла жавоб беради”,– деди у.
Элчининг сўзларига кўра, ИҲТ саммитининг илк марта Ўзбекистонда ўтказилиши катта аҳамиятга эга.
“Бизнес форум иштирокчиуларининг сонидан ҳам биз буни кўришимиз мумкин. ИҲТнинг 15-саммитида президент Шавкат Мирзиёев томонидан 8та амалий ташаббуслар илгари сурилди, буларнинг аксарияти имплементация бўлди. Жумладан, савдо битимини қайта кўриб чиқиш, мансабдор шахсларнинг платфотрмасини тузиш орқали ташкилот фаолиятини ошириш ва энг муҳими, атроф-муҳит бўйича халқаро платформани ташкил этиш ташаббуслари эди. Бугунги кунда улар бўйича ишлар давом этмоқда”, – деди Баҳодир Абдуллаев.
Айни пайтда Ўзбекистоннинг ИҲТдаги вакили ҳисобланган Абдуллаев ташкилотнинг бош ҳужжати, 1992 йилда имзоланган Измир келишувида ҳар 2 йилда аъзо мамлакатларнинг давлат раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтиши назарда тутилганини таъкидлади.
“Ҳужжатда кўрсатилишича, мамлакат раҳбарлари бугунги кунда дунёда долзарб бўлиб турган муаммолар тўғрисида ўзаро фикр алмашиши аниқ кўрсатилган”, – деди у.
Элчи ИҲТ доирасида жуда кўп транспорт транзит коридорлари шакллангани ва ташкилот коридорлари сифатида тавсифланиши ҳақида гапираркан, бунда Термиз-Мозори Шариф – Кобул – Пешавор темир йўли ҳам дозларб эканини айтди.
“Аъзо давлатларнинг умумий таърифидан келиб чиқадиган бўлсак, алтернатив транспорт коридорлари қанча кўп бўлса, иқтисодий ривожланишимиз ҳам шу қадар мустаҳкамланади”, – деди у.
Маълум қилинишича, аъзо давлатларнинг ташқи иқтисодий айланмаси 85 млрд доллардан кўпроқни ташкил қилади. Аммо давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик бу потенциалдан анча кам. Бизнес форумлар, вазирликлар ўртасидаги учрашувлар бу платформадан кенг фойдаланган ҳолда янада кўпроқ ўтказилиши инвестициявий ҳамкорликка туртки бериши кутилмоқда.
ИҲТга аъзо давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари иштирокидаги саммит 9 ноябр куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
16:55 / 16.09.2025
«Қоралашлар ракеталарни тўхтатмайди» – Араб-ислом саммити Исроил билан дипломатик муносабатларни кўриб чиқишга чақирди
07:53 / 14.08.2025
«Ўзметкомбинат»га янги раҳбар тайинланди
14:24 / 08.08.2024
ИҲТ Исроилга Ҳамас етакчиси ўлими учун жавобгарликни юклади
15:33 / 03.06.2024