Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти Face ID тизими орқали назорат қилинади
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда ўтказилган мажлисда ўқувчиларнинг мактабда бўлиш вақти FACE ID тизими орқали назорат қилиниши ҳақида маълумот берди.

5 май куни Халқ таълими ва Ички ишлар вазирлиги ҳамкорлигида мактабларда ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини профилактикасини таъминлаш масаласида йиғилиш ўтказилди.
Ички ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган хабарга кўра, йиғилишда Шерзод Шерматов ўқувчиларни назорат қилиш ва ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш мақсадида мактабларда face id тизимининг жорий этилиши ҳақида маълумот берган.
Вазирга кўра, эндиликда таълим сифатини ошириш мақсадида синф хоналарига овозли камералар ўрнатиш ва уларнинг ички ишлар органлари ҳамда профилактика инспекторлари билан интеграциялашувини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.
Қўшма мажлисда май ойи ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш ойи сифатида белгиланган.

Шунингдек, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов томонидан янги ўқув йили бошлангунга қадар 3-секторда ички ишлар бўлимларига бириктирилган 220га яқин мактабларда таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларини олиб бориш, мактаблар яқинидаги йўл белгилари, йўл чизиқлари ва пиёдалар ўтиш жойларининг ишчи ҳолатда эканлигини назорат қилиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берилган.
Мавзуга оид
18:17 / 15.12.2025
Apple iPhone’да Face ID’дан воз кечмоқда
09:37 / 08.12.2025
Нигерия: жангари гуруҳ қўлидан 100 нафар мактаб ўқувчиси қутқарилди
12:00 / 26.11.2025
Якка тартибда ўқитиладиган ўқувчиларга дарс берганлик учун йўл компенсацияси тўланади
09:54 / 15.10.2025