Ўзбекистон | 20:35 / 12.02.2020
3754
7 дақиқада ўқилади

Сирдарё вилоятида электр энергия соҳасини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлар

Фото: Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси АЖ

2019 йил давомида вилоятимизда истеъмолчиларга 1 239 776 432 кВт.с электр энергияси етказиб берилган бўлиб, 2018 йилга нисбатан истеъмолчилар 57 561 557 кВт.с кўпроқ электр энергияси билан таъминланган. 2020 йилда эса истеъмолчиларга 1,4 миллиард кВт.с га яқин электр энергияси етказиб бериш режалаштирилган. Бу эса олдинги йилга нисбатан олганда қарийб 160 минг кВт.с ҳажмга кўпроқ электр энергиясини ташкил этади. Бундай ҳолатларда электр энергиясини тўғри тақсимлаш ва истеъмолчиларга узлуксиз электр энергиясини етказиб бериш ва улардаги қарздорликларни камайтириш зарурияти янада ортади. Ушбу муаммоларни ўз вақтида ва замонавий йўллар билан бартараф этиш мақсадида “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 23-ноябрдаги 2017-2021 йилларда паст кучланишли электр тармоқларини янада модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида” ги №2661-сонли қарорига асосан Сирдарё вилояти бўйича 211,4 км узунликдаги электр узатиш тармоқларини ва 170 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган, амалда 227 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 146 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилиниб, режавий тарзда ишлар давом эттирилмоқда.

Фото: "Обод қишлоқ" дастури

"Обод қишлоқ" дастури доирасида 103 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 44 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган, амалда 103.8 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 46 дона трансформатор пунктлари реконструкция қилиниб, янгидан қурилди. 140 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 91 дона трансформатор пунктлари мукаммал таьмирланиши режалаштирилган, амалда 205 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 92 дона трансформатор пунктлари мукаммал таъмирланди.

Умумий ҳисобда жами 8,0769 миллиард сўмлик реконструкция, янгидан қуриш ва мукаммал таъмирлаш каби ишлар амалга оширилди.

Фото: “Обод маҳалла” дастури

“Обод маҳалла” дастури доирасида режалаштирилган 8 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 10 дона трансформатор пунктларини реконструкция қилиш ва янгидан қуриш режалаштирилган, амалда режалаштирилган иш ҳажмлари тўлиқ бажарилган. Бундан ташқари режалаштирилган 29,3 км узунликдаги электр узатиш тармоғи ва 30 дона трансформатор пункти мукаммал таъмирланди. Умумий ҳисобда жами 674,5 миллион сўмлик реконструкция ҳамда янгидан қуриш ва мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 октябрда “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №3981 сонли қарорига асосан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга қулайликлар яратиш мақсадида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари мамлакатимиз бўйлаб босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Фото: АСКУЭ тизими

Сирдарё вилоятида ҳам ушбу ақлли ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари сабабли корхонамиз ҳамда барча туман ва шаҳар электр таъминоти корхоналари масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар ташкил қилинган бўлиб, бугунги кунга келиб жами 131 201 истеъмолчилардан 51 788 дона аҳоли, 1456 дона улгуржи истеъмолчиларга ақлли ҳисоблагичлар ўрнатиб берилди.

Ушбу онлайн ҳисоблагичлар онлайн режимда тўлиқ ишга туширилгач, истеъмолчилар тўлов учун навбатлар, нореал қарздорлик каби ҳолатлардан азият чекишмайди.

 

Фото: Cайёр қабул жараёнлари

Истеъмолчиларни тинглаш ва улар билан қалбдан ҳамсуҳбат бўлиш ҳамда уларнинг муаммоларини ўз кўзлари билан кўрган ҳолда ечим топиш мақсадида вилоятимиз бўйлаб корхонамиз раҳбарияти томонидан узлуксиз чиқишлар ва сайёр қабуллар ҳам ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017-йил 30-июнь – Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил топган кун ва “Ёшлар куни” деб эълон қилинди.

Юртбошимизнинг ёшларга бераётган эьтибори корхонамизни ҳам бефарқ қолдирмагани ҳолда жамиятимиз томонидан ҳам ёшларга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳозирги кунда корхонамизда 197 нафар ёшлар ўз меҳнат фаолиятини олиб бораётган бўлиб, охирги бир йил давомида 30 ёшгача бўлган 24 нафар ходим ишга қабул қилинган бўлса, 4 нафар ёш ходимларимиз раҳбарлик лавозимларига тайинланди. Ходимларни маданий ҳордиқ олишларини таъминлаш мақсадида жамиятимизнинг Касаба уюшмаси ва Ёшлар билан ишлаш етакчилари ҳамкорликда спортнинг футбол, шахмат, шашка мусобақалари мунтазам равишда ўтказилиб борилмоқда. Бундан ташқари юртимизнинг гўзал гўшаларидан "Чимён" "Зомин"дам олиш масканларига, Тарихий шаҳарларимиз Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига экскурсиялар ташкил қилиниб келинмоқда.

Фото: барча туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари

Йил давомида истеъмолчиларга Давлат ва шартномавий хизмат кўрсатишда 7,488 миллиард сўмлик шартномавий ишлар амалга оширилган бўлиб, корхонамиз ходимлари қулай ва шинам хоналарда иш юритишлари учун шароит яратиб бериш мақсадида олинган 1,647 миллиард сўм фойда ҳисобидан барча туман ва шаҳар электр тармоқлари корхоналари биноларини 2019-2020 йиллар куз-қиш мавсумига тайёрлаш йўлида ушбу корхоналарга жами 74,6 миллион сўмлик АКFA эшиклар, 75,9 миллион сўмлик МДФ эшиклар, 281,4 миллион сўмлик АКFA PLAST ромлар, 148,3 миллион сўмлик иситиш қозонлари, 138,1 миллион сўмлик иситиш тизимлари, 74,8 миллион сўмлик том қисми жами ҳисобда эса 793,1 миллион сўмлик материаллар ўрнатиб берилди ва раҳбар ходимларга 8 дона Nexia 3 ва 1 дона Cobalt русумли хизмат автомобиллари жами ҳисобда 676 813 097 сўм, ходимлар учун 1 дона “Дамас” ва автобус транспорти жами ҳисобда 329 812 220 сўмлик харидлар қилинди.

Бундан ташқари корхонамиз томонидан 350 миллион сўмга 1 дона экскаватор ва 926 731 376 сўмга БМ-205 Д русумли ямабур техникаси харид қилиниб, ишга йўналтирилди.

Бу амалга оширилаётган ишлардан мақсад корхонамиз фаолиятини янада ривожлантириш ва истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатишдан иборат.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид