Спорт | 10:10 / 26.08.2018
4927
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Садриддин Сайматов ярим финалда ютқазди, у энди бронза учун курашади

Ўзбекистон каратэ жамоасининг -60 кг вазн тоифасидаги вакили Садриддин Сайматов Осиё ўйинлари ярим финалида ютқазди.

21 ёшли Сайматов нимчорак финалда қозоғистонлик Дархон Ассадилов устидан 8:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.

У чорак финалда саудия арабистонилик Султон Жамал Алзаҳронийни 3:1 ҳисобида мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди.

Аммо у ярим финалда эронлик 28 ёшли Амир Маҳдизодага 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди. 

Сайтматов энди бронза медали учун вьетнамлик Нгуэн ван Ҳаига қарши татамига чиқади.

Бугунги баҳсларда ўзбекистонлик яна икки каратэчи иштирок этади. Дастлаб -61 кг вазн тоифасида Барно Мирзаева қирғизистонлик Кимбат Тойтоновага қарши татамига чиқса, -67 кг вазн тоифасида Иқболжон Узоқов саудия арабистонилик Фаҳад Алхатами билан куч синашади.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид