Ўзбекистон | 11:59 / 27.06.2022
3751
1 дақиқада ўқилади

Хивада янги туризм ахборот маркази очилди

Хоразм вилояти, Хива шаҳрида сайёҳларга ахборот-маслаҳат хизматини кўрсатувчи марказ ишга туширилди.

Фото: Telegram / travelkhorezm

«Ичон қалъа» давлат музей-қўриқхонаси яқинида замонавий туризм ахборот маркази фаолиятини бошлади.

Марказ енгил конструкцияли бинода жойлашган бўлиб, миллий нақшлар билан безатилган. Унда ҳунармандчилик намуналари, юртимиз тарихи, сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги тарқатма материаллар, китоблар, бепул Wi-Fi ҳудуди, шахмат бурчаги бор.

Марказда 4 ходим томонидан хорижий сайёҳларга ўзбек, инглиз, рус, француз ва турк тилларида хизмат кўрсатилади.

Келгусида яна 3 та ҳудудда шундай туризм ахборот маркази очилиши режалаштирилган.

Фото: Telegram / travelkhorezm
Фото: Telegram / travelkhorezm
Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид