Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай қилиб лойдан краб тутиш мумкин?
Бо Гривз лақабли австралиялик лойда шох ёрдамида гигант краб тутиш йўлини намойиш қилди. Унинг Facebook'даги саҳифасида тақдим этилган видео Pickle нашри эътиборини тортди.
Дастлаб Гривз лойда чуқур туйнук ҳосил қилди. У ерга боши билан киргач, шох ёрдамида крабнинг эътиборини жалб қилди. Шундан сўнг у қўллари билан қисқичбақасимонни тутиб, уни ташқарига олиб чиқди.
"Краб икки марта менга ҳужум қилди, бармоғимни йўқотишимга бир баҳя қолди, сал бўлмаса билагим ҳам тилкаланиб кетарди", - деб ёзди Гриз.
Шундай ёқимсиз асоратлар эҳтимолига қарамай, қаҳрамон буни "вақт ўтказишнинг яхши усули" деб топди ва австралияликларнинг барчасига тавсия қилди.
Мавзуга оид
18:29 / 17.12.2025
Аҳмад ал Аҳмад — Австралиянинг суриялик қаҳрамони
20:40 / 15.12.2025
Сиднейдаги теракт. Сўнгги маълумотлар
13:22 / 15.12.2025
Австралия бош вазири қурол бўйича қонунларни қатъийлаштирмоқчи
11:29 / 15.12.2025