Жамият | 09:00 / 18.07.2020
14699
6 дақиқада ўқилади
Реклама

«Мастодинон» препарати гормонал фонни мувофиқлаштириш ва ҳайз кўришдан олдинги синдром аломатларидан қутулиш имконини беради

Келинг, аёллар тақвимидаги бир нечта ёқимсиз кунлар ҳақида гаплашайлик. Эҳтимол, ҳар бир аёл ўз ҳаётида «ҳайз кўришдан олдинги синдром»га дуч келган.

Кўпчилик аёллар ҳар ойда, тахминан вақт оралиғининг бир пайтида, ўзларини жуда ёмон ҳис қиладилар. Дунё кўзига қоронғу бўлиб кўринади, аҳволи ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Бундай пайтларда гўзал хонимлар баджаҳл ва жиззаки аёлга айланиб қоладилар. Айнан шу мифологик образ критик кунларнинг навбатдаги цикли арафасида аёлнинг ҳолатини акс эттиради. Барча кейинги кўнгилсизликларни мутахассислар «ҳайз кўришдан олдинги синдром» – ҲКОС термини билан атайдилар.

Ҳозирги пайтда ҲКОС атеросклероз, семириш, сурункали чарчаш синдроми хасталиклари қаторида кўпинча, ақлий меҳнат вакиллари бўлган шаҳарлик аёлларни, камдан-кам жисмоний иш билан машғул бўлган аёлларни шикастлайдиган цивилизация хасталиги сифатида кўрилади.

Ҳайз кўришдан олдинги синдром кўпинча мунозара ва қизғин баҳслар предметидан иборат бўлиб, эркакларнинг доимо аёллар устидан ҳазил қилишларига сабаб бўлади. Эркакларнинг фикрича, аёлларнинг хатти-ҳаракатлари уларнинг олдиндан билиб бўлмайдиган «шиддатли гормонлари барқарор бўлмаган ҳолатлари билан» боғлиқ. Баъзи аёллар учун ҳайз кўришдан олдинги синдром ҳақиқий муаммо бўлиб, уларнинг иш ва  оилавий ҳаётларига кескин таъсир қилади.

ҲКОС аломатлари навбатдаги ҳайз кўришдан 10-12 кун аввал пайдо бўлади. Агар кечқурун сизнинг аҳволингиз жойида бўлиб, эрталаб сочларингиз жонсизланса, энгагингизда тошма пайдо бўлса, қовоғингиз шишса, бошингиз айланса, кўкрагингиз ва оёғларингиз оғриса, кўнглингиз айниса, хотиржам бўлинг – сиз «ҳар ойлик аёллик касали» бошланиши арафасидасиз. Бундай нохуш аломатлар ҳайз кўриш бошланиши билан ёки биринчи кун давомида йўқолади. ҲКОС айниқса 35 ёшдан катта аёлларда оғир ўтади.

Кўпгина тадқиқотчилар бундай кўринишни эстроген ва прогестероннинг дисбаланслигида деб ҳисоблайдилар. Нормал ҳолатда бу гормонлар бир пайтда «ишлайдилар», бундай диспропорцияда организм азоб чекади. Эстрогенлари кўп ажралиб чиқадиган аёлларда критик кунлар неврозли, серзардали, ҳаттоки тажовузкорона (агрессив) ўтади. Прогестерон ҳиссаси кўп бўлган аёллар эса, чексиз ҳорғинлик сезадилар, тушкунликка тушадилар.

Ҳозирги пайтда ҳеч ким ҳайз кўришдан олдинги синдромли аёлларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларини ўта жиддий касаллик деб қабул қилмайди. Олимларнинг аниқлашича, жинсий гормонларнинг дисбаланслигига пролактин гормони сабаб бўлади (шундан ҲКОС пайдо бўлади). Айниқса пролактин сатҳининг латентли (яширин) чайқалиши кутилмаган оқибатларга олиб келади. Бу чайқалишлар сут безлари фаолиятини тезлаштиради ва натижада оғриқ пайдо бўлади, алоҳида ҳолатларда мастопатиянинг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Замонавий препаратлар гормонал фонни ростлашга ва ҲКОС аломатларидан ҳолис бўлишга ёрдам беради. Бундай даволаш ножўя таъсири катта миқдорда бўлган кучли гормонал препаратлар билан боғлиқ бўлмайди. «Бионорика СЕ» немис компанияси Мастодинон® ўсимлик препаратини ишлаб чиқарди. Бу препарат ҳайз кўришдан олдинги синдром аломатларини самарали йўқотади, бундан ташқари, безарар мастопатияни безарар даволашда кенг қўлланилади. 

Мастодинон® ўсимлик препарати ҳайз кўришдан олдинги синдром ва фиброзкистозли мастопатияинг тез-тез учрайдиган аломатлари бўлган сут безларининг оғриқли таранглашишини (мастодиния) даволашда қўлланади. Мастодинон® қабул қилинганда пролактиннинг юқори патологик даражаси нормаллашади, аёл гормонлари дисбаланси йўқолади.

Умумлаштирилган маълумотларга кўра, ҲКОС даврида 3 ой давомида Мастодинон® билан терапия курсини қўллашда 70% ҳолларда ижобий натижа беради: сут безларида оғриқ аломатлари камаяди, руҳий беқарорлик, йиғлоқилик, тушкунликка тушиш, бош оғриғи, шиш, қориннинг дам бўлиши каби аломатлар йўқолади.

Препарат томчили, ҳозирги вақтда эса таблетка кўринишида ишлаб чиқарилади ва шифокор рецептисиз берилади.

Яхши натижаларга эришиш учун Мастодинон® препаратини узлуксиз, ҳатто ҳайз кўриш даврида ҳам 3 ойдан кам бўлмаган муддат давомида қабул қилиш керак. Препарат кунига 2 маҳал: эрталаб ва кечқурун, 30 томчидан ёки 1 таблеткадан қабул қилинади. Препаратни 6 ҳафта қабул қилгандан сўнг бемор соғаяди. Мастодинон® билан даволашни узоқ муддат давом эттириш мумкин. Мастопатияни даволаш учун 6 ойлик курс тавсия қилинади. Препарат қабул қилиш муддати тугагандан сўнг шикоятлар яна давом этса, шифокор билан маслаҳатлашиш ва даволанишни давом эттириш лозим.

Мастодинон® таркибида гормонлар мавжуд эмас, ўсимлик компонентларидан тайёрланади ва шунинг учун уни узоқ муддат қабул қилиш мумкин. Бу билан аёлларнинг ўз ҳаётларидан бир неча «оғир кунларни» ўчириб ташлашларига ҳожат қолмайди дейиш мумкин.

Маҳсулот сертификатланган.

Таркиби: Авраам дарахти, василисткали Стеблелист, Алп бинафшаси, Кучала игнация дарахти, турли хил рангли Гулсапсар, йўл-йўл Лилия.

Ишлаб чиқарувчи: «Бионорика СЕ», Германия.

DV/X 06400/06/19 (Мастодинон, таблетка) қайд этиш гувоҳномаси.

DV/X 06401/06/19 (Мастодинон, ичиш учун томчилар) қайд этиш гувоҳномаси.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар мавжуд. Қўллашдан аввал йўриқнома билан танишиб чиқиш ёки мутахассис билан маслаҳатлашиш зарур. 

 Реклама ҳуқуқи асосида

Тайёрлаган:  Жамшид Рузибаев