Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Фурқат туманида ҳаракатланиб бораётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмасдан юк машинаси билан тўқнашиб кетган.
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилояти, Фурқат туманида содир бўлган автофалокат фожиа билан якунланди. Бу ҳақда Renessans TV телеканалининг «Ovoza» дастурида маълум қилинди.
Қайд қилинишича, Фурқат туманида ҳаракатланиб бораётган Damas русумли автомобиль ҳайдовчиси оралиқ масофани сақлай олмасдан юк машинаси билан тўқнашиб кетган. ЙТҲ оқибатида Damas автомобилига жиддий зарар етган. Шунингдек, автомашина ичида бўлган ҳайдовчи ва йўловчилар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.
Шифокор сўзларига кўра, шифохонага 2 мурда билан бир бемор келтирилган. Ҳозир беморнинг аҳволи оғир экани, у Қўқонга, реанимация бўлимига ўтказилгани айтилган.
Ҳозир ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 07.02.2026
Фарғонада ноҳақ айбланиб қамалган божхона инспектори 15 йилдан сўнг оқланди
14:35 / 05.02.2026
Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари қурилади
14:02 / 05.02.2026
Фарғонада 4,2 млрд долларлик лойиҳалар ишга туширилади
18:19 / 04.02.2026