Самарқандда поезддан темир шарларни ўғирлаган шахслар ушланди
Самарқандда поезддан темир шарларни ўғирлаган шахслар ушланган ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил сентябр ойида Мароқанд-Навоий йўналишидаги юк поезди «Нурбулоқ» темир йўл бекатида тўхтаган вақтида, усти очиқ вагонга ортилган 1 410 дона, қиймати 17 миллион 693 минг сўм бўлган темир шарлар номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилган.
Мазкур ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида мазкур ўғриликни Нуробод туманида яшовчи П.А., А.Т. ҳамда Т.О. содир этгани аниқланган. А.Т.нинг яшаш уйи кўздан кечирилганда, у ерда 1 410 дона темир шар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан П.А., А.Т. ҳамда Т.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
20:19 / 10.12.2024
«Ўзбекистон темирйўллари» ҳам талабалар учун поезд чипталарига 50 фоизлик чегирма эълон қилди
10:12 / 22.11.2024
Метро учун яна 26 та поезд харид қилинади
07:54 / 18.11.2024
Тошкент - Бухоро - Тошкент йўналишида янги поезд қатнови йўлга қўйилади
23:28 / 14.11.2024