Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон машинасозлик институти қўшимча бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига қабул эълон қилади
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги ПҚ-3775-сонли “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳатларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” қароридан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 17 сентябрдаги 9-сонли баёни асосида 2018/2019 ўқув йили қабули учун республика олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари ва икки томонлама диплом бериш амалиётини жорий этиш мақсадида Андижон машинасозлик институти тўлов-контракт асосида қўшимча қўйидаги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларига
ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
- Хитой Халқ Республикасининг Шимолий Хитой технология университети (North China University of Technology) билан ҳамкорликда Мехатроника ва робототехника (Mechatronics Engineering) ва Машинасозлик технологияси (Mechanical Engineering) қўшма таълим дастурлар ва икки томонлама диплом бериш келишувига асосан 2+2 модели асосида (2 ўқув йили Андижон машиносозлик институтида ва 2 ўқув йили Шимолий Хитой технология университетида)
- “МАШИНАСОЗЛИК ТЕХНОЛОГИЯСИ, МАШИНАСОЗЛИК ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ ЖИҲОЗЛАШ ВА АВТОМАТЛАШТИРИШ”бакалавриат таълим йўналишига;
- “МЕХАТРОНИКА ВА РОБОТОТЕХНИКА”бакалавриат таълим йўналишига
- Жанубий Кореянинг Тэгу университети (Catholic University of Daegu) ҳамкорликда автомобилсозлик (Automotive Engineering) бакалавриат йўналиши қўшма таълим дастур ва икки томонлама диплом бериш келишувига асосан 2+2 модели асосида (2 ўқув йили Андижон машинасозлик институтида ва 2 ўқув йили Жанубий Кореянинг Тэгу университетида)
- “АВТОМОБИЛСОЗЛИК ВА ТРАКТОРСОЗЛИК” бакалавриат таълим йўналишига
- Жанубий Кореянинг Тэгу университети (Catholic University of Daegu) ва Андижон Давлат Тиббиёт институтлари билан ҳамкорликда медицина инженерияси (Biomedical Engineering) магистратура мутахассислиги қўшма таълим дастурлар ва икки томонлама диплом бериш келишувига асосан 1+1 модели асосида (1- ўқув йилида Андижон машинасозлик институти ва Андижон Давлат Тиббиёт институтларида ва 2-ўқув йилида Жанубий Кореянинг Тэгу университетида)
- “ТИББИЁТ ВА БИОТЕХНОЛОГИЯ МАШИНАЛАРИ ВА ЖИҲОЗЛАРИ” магистратура мутахассислигига
АБИТУРИЕНТЛАР ҚАБУЛ КОМИССИЯСИГА ҚУЙИДАГИ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАДИЛАР:
- институт ректори номига ариза;
- ўрта ёки ўрта махсус маълумоти ҳақидаги ҳужжатнинг асл нусхаси (бакалавриат йўналишлари учун);
- олий маълумот ҳақида ҳужжатнинг асл нусхаси (магистратура мутахассислиги учун);
- 086/У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
- 3,5 - 4,5 см. ҳажмдаги 6 дона фотосурат;
- паспорт нусхаси (асли кўрсатилади)
Абитуриент қабул комиссиясига паспорт, ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат ва инглиз тили билимини аниқлаш бўйича IELTS (ёки унга тенглаштирилган) сертификат шахсан тақдим этилади.
ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАРИ ИНГЛИЗ ТИЛИДА ОЛИБ БОРИЛАДИ.
Мурожаат учун манзил:
Андижон шаҳри, Бобур шоҳ кўчаси, 56
Тел:(0374) 223-42-12
Веб сайт:www.andmiedu.uz
e-mail:[email protected]
Мавзуга оид
15:56 / 25.11.2024
Андижон давлат техника институти ташкил этилади
15:10 / 07.12.2023
Аввал тест ишлаб, кейин қаерда ўқиш танланади – 2024 йилдан абитуриентлар қабули ўзгаради
15:07 / 03.11.2023
Умумтаълим фанларидан ўқишга тавсия этилган дарсликлар рўйхати эълон қилинди
15:01 / 21.09.2023