Ўзбекистон | 08:14 / 13.12.2019
24426
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда Марказий Осиёдаги энг баланд арқонда сакраш аттракциони барпо этилади

Фото: Flickr

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёнинг энг баланд “Банжи-жампинг” аттракционини барпо этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида Ёшлар туризмини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича 2020 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси лойиҳасида айтилган.

Ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги энг баланд арқонда сакраш аттракционини барпо этиш бўйича ташкилий чоралар ишлаб чиқилади.

Бажарилиш муддати - 2020 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А.Аққулов), назорат учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов).

Шунингдек, Тошкент шаҳрида бутунжаҳонга машҳур бўлган “Intervilles” (Франция) каби экстремал шоунинг аналогини ташкил этиш мўлжалланмоқда.

Бажарилиш муддати - 2020 йил август, ижро учун масъуллар - Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ж.Ортиқхўжаев), МТРК (А.Хўжаев), назорат учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси (А.Раматов).

Бундан ташқари, туризм мавсуми паст даврда Гулистон шаҳрида “Cybersport” (электрон ўйинлар спорти) йўналишида турли халқаро мусобақаларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тадбирлар жадвалини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш кутиляпти.

Бажарилиш муддати - 2020 йил октябрь, ижро учун масъуллар - Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), Сирдарё вилояти ҳокимлиги (Ғ.Мирзаев), назорат учун масъуллар - Вазирлар Маҳкамаси (А.Абдуҳакимов).

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид