Жамият | 17:00 / 09.01.2023
5583
1 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт академиясида навбатдаги илмий журнал Олий аттестация комиссиясининг тавсия этилган журналлари мақомини олди

Ҳозирги вақтда халқаро маълумотлар базаларида илмий ноширлик ишлари кўпайиши жаҳон бозорида жадал ривожланаётган рақобатни келтириб чиқармоқда. Илмий даврий нашрларнинг сифатини яхшилаш мамлакатда илмий жамоатчилик самарадорлигини оширишнинг долзарб вазифаларидан бири саналади.

Тошкент тиббиёт академиясида тиббиёт илмида фаолият олиб бораётганлар учун “Journal of Education  Scientific Medicine” илмий журнали Олий аттестация комиссиясидан рўйхатдан ўтди, тавсия этилган онлайн журналлар рўйхатига киритилди.

Мазкур журналда мақолалар таҳрирланиб,  Google Scolar вa MDA орқали (индексланади) текширилади. 

Шунингдек, тайёрлаган мақолаларни онлайн тарзда рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Мақоланинг ноёблик даражаси текширилиб, жиддий тақриздан ўтказилади.

Мақолаларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳавола

Мавзуга оид