Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иситиш мавсумида табиий газ бўйича базавий меъёр оширилади
Март–октябр ойларида 100 м³ бўлган базавий меъёр ноябр–феврал ойларида 500 м³ бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эса 500 м³лик меъёр октябр ойида ҳам амал қилган. Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр учун ойма-ой компенсация, шунингдек 2025-2026 мавсум олдидан 1 млн сўм моддий ёрдам берилади.
Фото: SimonSPb / Shutterstock
Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга етказилади. Амалдаги тартибга кўра, ноябр—феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 м³гача, март—октябрда эса 100 м³гача “базавий меъёр” амал қилади.
Куз-қиш мавсумида истеъмол юқори бўлган ҳудудлар ҳисобга олиниб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябрдан февралгача ойлик меъёр 500 м³ қилиб қўлланади.
Президент қарорига мувофиқ, эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси ва табиий газ учун ойма-ой компенсациялар тўланади: электр бўйича — ойига базавий меъёрдан ортиқ қисми учун 150 кВт·соатгача, табиий газ бўйича — қиш ойларида 250 м³гача, бошқа ойларда 150 м³гача ортиқча сарфланган қисмига компенсация берилади. Илгари бу тўловлар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, эндиликда йил давомида ҳар ой берилади.
Шу билан бирга, 2025-2026 йилги иситиш мавсуми олдидан (ноябр ойида) ҳар бир эҳтиёжманд оилага 1 млн сўмдан моддий ёрдам ажратилади.
Мавзуга оид
18:06 / 16.12.2025
Қозоғистон ва Ўзбекистон Россия гази транзити бўйича шартнома имзолади
18:36 / 15.12.2025
2026 йилда янги конлар ҳисобига газ қазиб олишдаги пасайишни тўхтатиш режалаштирилмоқда — Энергетика вазири
13:38 / 26.11.2025
Тошкент ва унинг атрофидаги иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш йўлга қўйилди
14:20 / 07.11.2025