Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қандай компаниялар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади?
Фото: Shutterstock
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Юридик шахсларни йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритишнинг мезонларини белгилаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги ҳужжат лойиҳаси эълон қилинди.
Низомга кўра қуйидаги мезонларга жавоб берувчи юридик шахслар йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилади:
а) акциз ости маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар;
б) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва қимматли қоғозлар бўйича биржа фаолиятини амалга оширувчи корхоналар, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар ва филиаллар;
в) “Навоий КМК” ДК, “Олмалиқ КМК” АЖ, шунингдек уларнинг таркибига кирувчи ташкилотлар;
г) маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни бажаришда иштирок этаётган ташкилотлар;
д) ўтган календарь йил якуни бўйича маҳсулот (товар, иш ва хизмат)ларни сотишдан олинган соф тушуми 100,0 миллиард сўмдан юқори бўлган юридик шахслар.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасини белгилашда кўрсатиб ўтилган мезонлар, юридик шахсларнинг ўтган календарь йил якуни бўйича солиқ органларига тақдим этган солиқ ва молиявий ҳисоботларидаги кўрсаткичларига асосан аниқланади.
Йирик солиқ тўловчилар тоифасига киритилган юридик шахслар календарь йил якуни билан кўрсатилган мезонларга жавоб бермаса, ушбу хўжалик юритувчи субъектлар навбатдаги уч йил мобайнида йирик солиқ тўловчилар тоифасида қолади.
Йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган ёки рўйхатидан чиқарилган юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида ёзма равишда, шу жумладан солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали хабардор қилинади.
Мавзуга оид
09:24 / 06.11.2025
Дунё рекордига яқин: 1200 йилдан ортиқ фаолиятга эга компаниялар
17:22 / 21.10.2025
АҚШда иккита йирик автомобил компанияси банкрот бўлди: бу молиявий тизим учун янги огоҳлантиришми?
09:05 / 08.08.2025
Ўзбекистон ва Покистон қўшма мултимодал компанияларни ташкил этади
08:30 / 30.04.2025