Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангида ғалаба қозонди
Профессионал рингда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган ўзбекистонлик боксчи Фазлиддин Ғоибназаров учинчи жангида ҳам ғалаба қозонди.
Ғоибназаров 22 сентябрь куни АҚШда мексикалик Виктор Росас билан жанг ўтказди. Беллашувда ҳамюртимиз ишончли ҳаракат қилиб, ғалаба қозонди. Тони Зайно ҳакамлик қилган жангда Фазлиддин Ғоибназаров Росасни очколар бўйича мағлубиятга учратди.
Ғоибназаровнинг жангдан сўнг KUN.UZ нашрига маълум қилишича, жанг кутилганидан анча қийинроқ кечди.
“Рақибим анча кучли эди, менга бироз қийинчилик туғдирди. Бироқ, очколар бўйича ғалаба қозондим. Жангда мени қўллаб-қувватлаб турган барча юртдошларимизга миннатдорчилик билдираман”, - деди боксчи.
Маълумот учун: Рио олимпиадасидаги ғалабадан сўнг профессионал боксга ўтган Фазлиддин бундан аввалги икки жангда Виктор Васкез ва Агустин Маурасни мағлубиятга учратганди.
Баъзи маълумотлар кўра, Фазлиддин Ғоибназаровнинг кейинги жанги жорий йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
23:11 / 13.12.2025
Ўзбекистонлик боксчилар жаҳон чемпионатини икки олтин ва тўрт кумуш медал билан якунладилар
19:35 / 13.12.2025
Ҳасанбой Дўсматов икки карра жаҳон чемпионига айланди
19:34 / 28.11.2025
Бокс бўйича 2026 йилги жаҳон кубоги Ўзбекистонда ўтказилади
19:16 / 18.11.2025