Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон Ҳиндистон билан зиддият фонида Олимпиаданинг футбол турнири йўлланмасидан воз кечди
Покистон олимпия терма жамоаси 22-26 март кунлари Тошкентда ўтадиган Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмайдиган бўлди, деб хабар бермоқда ЎФА.
Хабарда Покистон томонининг айни қарорга келиши сабаблари кўрсатилмаган, аммо буни саралашнинг «F» гуруҳида Ҳиндистон ОТЖ ҳам ўрин олгани билан изоҳлаш мумкин. Сўнгги вақтларда ушбу икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий-сиёсий таранглик кескинлашган.
Гуруҳдан Покистон ва Ҳиндистондан ташқари, Тожикистон ва мезбон Ўзбекистон олимпия термалари ҳам жой олганди. Бир иштирокчи камайиши муносабати билан мусобақа тақвими қуйидагича кўриниш олган:
22 март, 17:00
Ўзбекистон - Ҳиндистон
24 март, 17:00
Тожикистон - Ҳиндистон
26 март, 17:00
Ўзбекистон - Тожикистон
Барча учрашувлар «Пахтакор» марказий стадионида бўлиб ўтади. Гуруҳ ғолиби, шунингдек, барча гуруҳларда энг яхши кўрсаткичга эга иккинчи ўрин соҳибларидан 4таси 2020 йил январида Таиландда ўтадиган Осиё чемпионати финал босқичига йўл олади. Ушбу мусобақада энг юқори ўринни олган учта терма жамоа Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Любинко Друлович бошчилигидаги Ўзбекистон олимпия термаси дастлаб Испанияда, сўнг Туркияда ўтказилган хориж йиғинларини якунлаб, Тошкентга қайтиб келгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:34 / 20.01.2026
Карачи порти орқали Ўзбекистон маҳсулотлари транзити оширилади
20:57 / 03.01.2026
Ўзбекистон ва Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
01:00 / 21.12.2025
Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ва унинг рафиқаси яна 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди
10:55 / 13.12.2025