Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тангем Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси бўлади
Фото: "Сарой жавоҳири" сериалидан кадр
Ўзбекистонликларга "Сарой жавоҳири" сериалидаги Тангем роли билан машҳур бўлган жанубий кореялик актриса Ли Ёнг Э Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Азиз Абдуҳакимов 15 январь куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб ва Бош прокуратура ҳузуридаги Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ҳамкорлигида «Ўзбек дипломатиясининг янги воқеълиги: Бурч, масъулият ва вазифалар» мавзусидаги анжуманда хабар берди.
Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Tourism brand Ambassador of Uzbekistan лавозими жорий этилган. Ушбу лавозимга чет эллик машҳур сиёсий арбоблар ва медиа соҳасида машҳур артистлар тайинланиб, уларга Ўзбекистонга туристларни жалб қилиш вазифаси юклатилади.
"Битта мисол келтиришимиз мумкинки, юртбошимиз ўзлари Кореяда бўлганларида "Сарой жавоҳири" сериалининг машҳур юлдузи билан учрашган эди. Ҳозир биз у билан музокараларни якунладик ва у Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги туризм элчиси сифатида фаолият юритишига келишиб олдик", – дея қўшимча қилди Азиз Абдуҳакимов.
Мавзуга оид
13:59
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 млн турист ташриф буюрди
21:21 / 26.12.2025
Сеул ва Вашингтонга жавоб: Кимнинг «орзу рўйхати»даги яна бир қурол деярли тайёр
18:16 / 26.12.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президентига 10 йиллик қамоқ жазоси сўралди
23:37 / 17.12.2025