Ўзбекистон | 10:11 / 02.10.2021
15995
2 дақиқада ўқилади

Туркманистон президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи жорий йилнинг 4-5 октябрь кунларига режалаштирилган. Ташриф саналари кеча, 1 октябрь куни икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги мажлис юзасидан бўлиб ўтган кўрсатувда маълум қилинган.

Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередовга кўра, икки давлат ўртасида иқтисодий ўсиш динамикаси ижобий кўрсаткичларни қайд этмоқда. Шунингдек, маданий соҳада ҳам ҳамкорлик ривожланиб, айни кунларда Ўзбекистонда туркман киноси кунлари ўтказилмоқда.

Маълум қилинишича, Гурбангули Бердимуҳамедовнинг расмий ташрифи доирасида Тошкент шаҳрида Туркманистон-Ўзбекистон иқтисодий форуми ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 август куни Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан Туркманбоши шаҳрига ташриф буюрган эди.

Аввалроқ, Туркманистон президентининг Ўзбекистонга ташрифи кутилаётгани хабар берилганди.

“Яқинда дўстимиз, ҳурматли Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташриф буюради. Туркманистонлик дўстларимиз билан бирга “Туямўйин” гидроузелининг “Султон Санжар” дамбасини мустаҳкамлаш ҳисобига 1 миллиард куб метр қўшимча сув захираси яратилади”, – деганди президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи чоғида.

Мавзуга оид