Ўзбекистон | 17:13 / 11.08.2023
9862
1 дақиқада ўқилади

Мактабларда янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади

Дарс жараёнлари қўшимча дам олиш кунлари сабаб 4 сентябрь, душанба кунидан бошланади.

Фото: Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Ўзбекистондаги барча мактабларда янги — 2023/2024 ўқув йили 2023 йил 4 сентябр, душанба куни бошланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Президентининг «2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги фармонига кўра, сентябрда ўзбекистонликлар Мустақиллик байрами муносабати билан кетма-кет 3 кун дам олади:

- 2023 йил 1 сентябр (жума) - дам олиш куни;

- 2023 йил 2 сентябр (шанба) - олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;

- 2023 йил 3 сентябр (якшанба) тақвим бўйича дам олиш куни.

Мавзуга оид